Жазоир президенти 28 апрелгача истеъфога чиқишини билдирди

Абдулазиз Бутефлика 1999 йилдан бери Жазоирни бошқариб келмоқда.

Жазоир президенти Абдулазиз Бутефлика ўзининг тўртинчи муддати тугаши кутилаëтган 28 апрелга қадар истеъфога кетишини маълум қилди.

Бу ҳақда давлатга қарашли APS агентлиги хабар тарқатди.

Бутефликанинг бу қарори мамлакатда бир ойдан бери давом этаëтган норозилик намойишлари фонида қабул қилинди.

82 яшар хаста Бутефлика яна бир муддатга президентликка даъвогарлик қилишини эълон қилиши ортидан бошланган намойишлар ҳамон давом этмоқда.

Жазоир конституциясига кўра¸ президент истеъфога кетган тақдирда унинг ваколатлари вақтинча парламент юқори палатаси раисига ўтади ва 90 кун ичида мамлакатда муддатидан олдин сайлов ўтказилади.

Абдулазиз Бутефлика 1999 йилдан бери Жазоирни бошқариб келмоқда.