Россиядаги ўзбек муҳожирлари 2018 йили ватанига қарийб $4 миллиард пул жўнатди

Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахслар юборган пул ўтказмалари миқдори 2018 йили 3 миллиард 963 миллион АҚШ долларини ташкил этган ва бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 1.4 фоизга кўпдир.

Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки маълумот тарқатди.

Россия Ўзбекистонга жисмоний шахслар томонидан юборилаëтган пул миқдори бўйича ҳамон биринчиликда қолмоқда.

33 миллионлик Ўзбекистондаги меҳнатга лаëқатли аҳолининг қарийб 20 фоизи хорижда ишлаëтгани ва меҳнат муҳожиратидаги ўзбекистонликлар 85 фоизининг эса айнан Россияда ишлаëтгани айтилади.