Петербург ҳарбий академиясида портлаш содир этилди

Можайский номидаги ҳарбий-космик академиясининг биноси.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Можайский номидаги ҳарбий-космик академиясида 2 апрель куни соат 13:30да юз берган портлаш оқибатида уч киши яраланди.

Новости ва ТАСС агентликларининг билдиришича, яраланганларнинг аҳволи қониқарли, уларнинг ҳаётига хавф мавжуд эмас.

Хабарда айтилишича, портлаш иккинчи қаватдаги синфлардан бирида содир этилган. Лекин портлашни ким амалга оширгани, портлаш қандай юз бергани ва айнан қандай модда портлатилгани ҳозирча номаълум.

Россия Тергов қўмитаси мазкур воқеа юзасидан икки ва ундан кўп одамни қасддан ўлдиришга ҳаракат қилиш моддаси асосида жиноят иши очди.