2018 йили такси лицензиясидан бюджетга 53 млрд сўм тушди

Uzbekistan - taxi

Агар Ўзбекистондаги барча таксичилар лицензия билан ишласа, давлат бюджетига 200 миллиард сўм миқдоридаги пул тушиши, бу пулга эса 35 та мактаб қуриш мумкин.

Бу ҳақда 3 апрель куни Тошкентдаги Халқаро-пресс клубда ўтказилган "Ўзбекистонда йўловчи ташишнинг янги тартиблари: замонавий ёндашувлар ва муаммолар таҳлили" мавзуидаги анжуманда айтилгани тўғрисида ЎзА хабар қилди.

Маълум қилинишича, 2018 йилда Ўзбекистон бўйлаб 13 триллион марта такси хизмати кўрсатилган ва 53 миллиард сўмлик солиқ пули бюджетга келиб тушган.