Россия НАТОни асосий геосиёсий таҳдид деб ҳисоблашда давом этади

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова

Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова НАТОнинг 70 йиллиги муносабати билан Москвада 4 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида Шимолий Атлантика альянси Москва учун асосий таҳдид эканини айтди.

-Шимолий Атлантика альянси яна асосий геосиёсий таҳдидга айланиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Ҳамма нарса ортга қайтмоқда: совуқ уруш риторикаси ҳам, агрессив ҳаракатлар ҳам. Шарқий Европада янгидан янги ҳарбий техника жойлаштирилмоқда. Россия чегараси олдидаги ҳарбий инфраструктура модернизация қилинмоқда. Ташкилотга аъзо давлатиларнинг ҳарбий ҳаражатлари йилдан йилга кўпаймоқда,-деди Захарова.

Аввалроқ НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг 3 апрель куни АҚШ Конгрессига қилган мурожаатида Москванинг агрессив сиёсатини танқид қилган эди.

НАТО Бош котиби ўз ташкилоти Европага ядровий ракеталарни жойлаштирмаслигини таъкидлади ҳамда НАТО Россия билан янги «совуқ уруш»ни бошлашдан манфаатдор эмаслигини айтди.

Вашингтонгда НАТО ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан 3 -4 апрель кунлари саммит ўтказилди. Саммитда НАТОга аъзо 29 давлат мудофаа вазирлари қатнашади.