Nissan ширкатининг собиқ раҳбари 6 ойда 4 марта молиявий фирибгарликда айбланиб қўлга олинди

Nissan ширкатининг собиқ раҳбари Карлос Госн.

Япония прокуратураси Nissan ширкатининг собиқ раҳбари Карлос Госнни тўртинчи марта ҳибсга олди. Бу сафар у автомобиль ишлаб чиқарувчи ширкатдан 5 миллион долларни ўз фойдасига ўзлаштириб олишга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.

Renault-Nissan-Mitsubishi Motors альянсининг собиқ раҳбари биринчи марта ўтган йилнинг ноябрь ойида 82 миллион долларлик иш ҳақи ҳақидаги маълумотни яширганликда айбланиб қўлга олинган эди. У ўшанда молиявий қаллобликда айблангани ортидан ширкатда ишончни йўқотган эди.

Госн ўзининг қўлга олинишини “ўзбошимчалик” деб баҳоламоқда. “Бугун эрталаб менинг қўлга олинишим ғазабни қайнатадиган даражадаги ўзбошимчаликдир. Мен айбдор эмасман, менга билдирилаётган айбловларнинг барчаси асоссиздир”, - деб ёзди Госн АҚШ ҳукуматига электрон почта орқали юборган мактубида.