Судан. Норозилар ҳарбийлардан ҳокимиятни фуқароларга топширишни талаб қилмоқда (ВИДЕО)

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Судан: Ҳокимиятдан ағдарилган президент ҳибсга олинди.

Судан пойтахти Хартумда минглаб одам 14 апрель куни ҳам норозилик намойишини давом эттирди.

Норозилар бир неча кундан бери ҳарбийлардан мамлакат бошқарувини фуқаровий ҳукуматга топширишни талаб қилмоқдалар.

Бироқ генерал Абдул Фаттоҳ ал Бурҳон раҳбарлигидаги ҳарбий кенгаш ҳокимият икки йилдан сўнггина фуқаровий ҳукуматга ўтказиб берилишини билдирмоқда. Генерал ҳарбий кенгаш бу масалада мухолифат билан музокаралар ўтказишга тайёр эканини ҳам маълум қилди.

Суданда 11 апрель куни ҳарбий тўнтариш оқибатида мамлакатни 30 йил бошқарган президент Умар ал Башир ҳокимиятдан ағдарилди ва қамоққа олинди.

Бунга қадар 4 ой Умар ал Баширга қарши норозилик намойишлари бўлиб турди. 1989 йилда ҳукуматни ағдариб ҳокимиятга келган Умар ал Баширга қарши намойишлар мамлакатда нархнинг ошиши ва нақд пул етишмовчилиги ортидан бошланиб кетган эди.