Ереван ва Боку расмийлари Тоғли Қорабоғ масаласини муҳокама қилмоқда

Тоғли Қорбаоғдаги қишлоқ

15 апрель куни Москвада Озарбайжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари учрашиб, Озарбайжоннинг айирмачи Тоғли Қорабоғ ўлкаси масаласини муҳокама қила бошлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Сергей Лавров, Арманистон ташқи ишлар вазири Зоҳраб Мнацаканян ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири Элмар Маммадяров Тоғли Қорабоғ бўйича келишувга эришишиш масаласини муҳокама қилишини маълум қилди. Вазирликка кўра, 15 апрель куни эрталаб Мнацаканян билан Маммадяров ўзаро музокара ўтказган.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтказилаётган музокараларда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти етакчилигида тузилган Минск гуруҳининг Россия, АҚШ ва Франция вакиллари иштирок этмоқда.

Асосан этник арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ 1988–1994 йиллардаги урушдан кейин ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилган. Урушда 30 мингга яқин одам ўлган, минглаб одам кўчиб кетишга мажбур бўлган.

1994 йилдан бери минтақани этник арман қўшинлар бошқариб келади. Боку улар сафларида Арманистон ҳарбийлари борлигини таъкидлаб келади.