Индонезияда президент ва парламент сайловлари ўтказилмоқда

17 апрель куни Индонезияда президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Аҳоли сони бўйича энг катта мусулмон давлати раҳбарлигига жорий президент Йоко Видодо ва собиқ генерал Прабово Субианто даъвогарлик қилмоқда.

2014 йилги сайловларда ҳам айни шу икки сиëсатчи ўз номзодини қўйган ва Йоко Видодо кичик тафовут билан ғалаба қозонган эди. Бугунги сайловларда ҳам жорий президентнинг ғалаба қозониши кутилмоқда.

Индонезиядаги 16 сиëсий партия миллий парламент¸ минтақа ва маҳаллий кенгашдаги 20 минг ўрин учун 250 минг номзод кўрсатган.

Бир кун ичида ўтказилаëтган энг катта сайлов сифатида рекорд ўрнатган 17 апрель кунги тадбирни уюштиришга 800 мингта сайлов участкасидаги 6 миллион одам жалб этилган.

263 миллионлик Индонезия аҳолисининг 229 миллиони мусулмон ва улардан 193 миллиони овоз бериш ëшидагилардир.

Марказий сайлов комиссиясига кўра¸ сайловчиларнинг 80 миллиондан ошиғи 1980 йилдан кейин туғилганлардир.