Ўзбекистонлик каптарбоз қозоғистонлик "ҳамдарди"ни пичоқлаб ўлдирди

Иллюстратив сурат.

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Қорасой туманидаги Береке қишлоғида каптарбоз бўлган ўзбекистонлик каптар талашиб Қозоғистон фуқаросини ўлдириб қўйди.

Олмаота полициясининг17 апрелда хабар беришича, қорнидан пичоқланган қозоғистонлик касалхонада жон берган.Қозоғистонликни пичоқлаганликда гумонланиб 50 ёшдаги ўзбекистонлик қўлга олинди.

Бу Қозоғистонда каптарбозлар ўртасида юз берган биринчи қотиллик эмас экан.

Полициянинг билдиришича. 2013 йилда ҳам Туркистон шаҳрида каптар талашиш ортидан бир каптарбоз иккинчисини калтаклаб ўлдирган.