Эронлик боксчи аёл уни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарилиши ортидан ватанига қайтмайдиган бўлди

Эронлик боксчи Садеф Хадем

Профессионал бокс матчида иштирок этган илк эронлик аёл Теҳронда уни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарилиши ортидан Франциядан ватанига қайтмайдиган бўлди.

13 апрель куни эронлик боксчи Садеф Хадем франциялик рақиби Эн Шавен устидан ғалаба қозонган эди.

Хадем жорий ҳафтида эронлик собиқ бокс бўйича жаҳон чемпиони Майҳар Моншипур билан Эронга қайтмоқчи эди.

Аммо Хадемнинг вакили Эрон расмийлари Хадем ва Франция фуқаролигига эга Моншипурни қўлга олиш тўғрисида қарор чиқарганини айтди.

Эрон Бокс федерацияси раиси Ҳусайн Сури эса Хадем қўлга олинишини рад этар экан, у Эроннинг бокс бўйича атлетлар уюшмаси аъзоси эмаслигини қўшимча қилди.

Эронда аёлларнинг спорт ўйинларида қатнашиши кескин чекланган.