Гитлернинг туғилган кунини тарафдорлари нишонлади, 2000 киши норозилик билдирди

Иллюстратив сурат

Полиция хабарига кўра, Германиянинг Ингелҳайм шаҳрида Гитлернинг туғилган кунини нишонлаган 20 нафар ўнг қанот ташкилоти вакилига қарши 2000 дан ошиқ киши норозилик намойишига чиққан.

20 апрелда Гитлер туғилганининг 130 йиллигини нишонлашга тарғиб қилган ўнг қанот ташкилоти вакиллари ҳокимият идораларига митингда 50 кишини қатнашишини айтган эди.

“Ватанни сақлаш, оилани қўллаб-қувватлаш ва келажакни яратиш” шиори остида ўтган тадбирни дастлаб Франкфурт яқинидаги шаҳар расмийлари тақиқлаган эди.

Шаҳар расмийлари бундай митинг “ватандошларининг одоб, урф-одат ва маънавият ҳисси”ни таҳқирлашини айтди. Бироқ ташкилотчилар тақиқ қарори устидан судга шикоят қилди ва суд тадбирни ўтказишга рухсат берди.

Митинг 19 апрелда Жаҳон яҳудийлар конгресси Европа ҳукуматлари расмийларини диктаторнинг туғилган куни олдидан нео-нацистларнинг режалаштирилаётган йиғинларига қарши чоралар кўриш даъвати ортидан рўй берди.

Украина, Болгария, Италия ва Франция сингари мамлакатларда бундай тадбирларни ўтказиш режалаштирилган эди.