Косово: Суриядан 110 киши қайтарилди, 4 нафари ИД жангарисидир

Суриядан Косовога қайтарилган аёллар ва болалар, 20 апрель, 2019 йил

Косово ҳукумати вакиллари мамлакатга Суриядан 110 нафар ватандоши ва Ислом давлатига (ИД) тааллуқли экани айтилаётган 4 жангари қайтарилганини айтмоқда.

Ўша жангарликда гумон қилинган 4 киши зудлик билан ҳибсга олинди ва давлат прокурори тез орада уларга айбловлар эълон қилинишини маълум қилди.

Косово полицияси раҳбари Рашит Қалаж 20 апрель куни ўтказилган матбуот конференциясида қайтиб келганлар 30 нафар аёл ва 74 бола, жумладан, Сурия уруши вақтида ота-онасидан айрилган 9 боладан иборат эканини билдирди.

Қалажга кўра, 30 жангари, 49 аёл ва 8 бола ҳамон Сурияда қолмоқда. Косово адлия вазири Абеланд Тоҳирийнинг айтишича, 110 ватандошни Суриядан ватанга қайтариш учун ҳукумат Қўшма Штатлар расмийлари билан қалин ҳамкорликда бир неча ой иш олиб борилган.

АҚШнинг Приштинадаги элчихонаси 20 апрелда тарқатган баёнотида Косово ватандошларининг қайтарилишини олқишлади. 2012 йилдан бери мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган Косоводан 400 га яқин ватандош Сурия ва Ироқдаги ИД сафларига бориб қўшилган эди.