Саудия пойтахти Ар Риёд яқинидаги полиция бўлимига ҳужум қилинди

Ар Риёд манзараи.

Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда яқинидаги полиция бўлимига уюштирилган ҳужум муваффақиятли бартараф этилди ва 4 нафар ҳужумчи отиб ўлдирилди. Бу ҳақда 21 апрель куни Саудияга қарашли Al Arabiya телеканали ўз манбаларига таянган ҳолда хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ар Риёд яқинидаги Зулфи мавзесидаги полиция участкасига ҳужумчилар пулемёт, бомба ва Молотов коктейллари билан ҳужум қилган. Ҳужум учун масъулиятни "Ислом давлати" гуруҳи ўз зиммасига олди.

Саудия расмийларининг билдиришича, ҳужум пайтида уч нафар полициячи ҳам яраланган. Мазкур воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.