Туркиянинг бош мухолифатчиси Анқарада номаълум шахслар томонидан калтакланди

Туркия байроғини кўтарган аёллар. иллюстратив сурат.

Туркиядаги Республика халқ партияси лидери Кемал Қиличтарўғлу Анқарада вафот этган зобитнинг жанозасида қатнашаётганида номаълум шахслар томонидан калтакланди.

Хабарда айтилишича, мухолифат лидери хавфсизлик кучлари томонидан воқеа содир этилган жойдан узоқда бўлмаган бир уйга олиб кирилган ва у кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда.

Кемал Қиличтарўғлунинг саломатлиги ва аҳволи тўғрисида маълумот берилмаяпти.

Анқара полицияси мухолифатчиларни калтаклаганларни қидирмоқда.

Республика халқ партияси Туркиядаги асосий мухолифат ҳисобланади. Кемал Қиличтарўғлу бу партияни 2010 йилдан бери бошқариб келади.