Россия ҳарбийси Қирғизистонда судланди

Россиянинг Қантдаги авиабазаси. Иллюстратив сурат.

Қирғизистондаги Қант авиабазасида хизмат ўтаётган Россия ҳарбийси автомобилда қирғиз фуқаросини босиб кетганликда айбдор деб топилди ва икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, у икки йилгача автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Россия ҳарбий трибунали Қантдаги ҳарбий авиабазада ўтказган сайёр суд мана шундай ҳукм чиқарди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг жабралнувчи томон адовкатига таяниб хабар беришича, судланган рус ҳарбийси жабрланган томон талаб қилган хун пулини тўлаб берган. Бу пулнинг миқдори сир сақланиши илтимос қилинган.

Чуй вилоятининг Лебединовка қишлоғида 2018 йилнинг 27 август куни Россиянинг Қантдаги ҳарбий ҳаво базаси аскари уч ёшли ўғли билан кетаётган Қирғизистон фуқароси бўлган аёлни босиб кетган эди.

Аёл воқеа жойида жон берган, бола эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган эди.