Покистон бош вазири Эронга хизмат сафари билан борди

Покистон бош вазири Имрон Хонни 22 апрель куни уни Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний кутиб олди.

21 апрель куни Покистон бош вазири Имрон Хон Эронга хизмат сафари билан борди. Уни 22 апрель куни уни Теҳронда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний расман кутиб олди.

Ўз ташрифи давомида Хон Руҳоний ҳамда бошқа Эрон расмийлари билан музокаралар ўтказади. Вазир, шунингдек, Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий билан ҳам учрашади.

Эрон давлат матбуоти хабарларига кўра, Хон Эрон расмийлари билан ўзаро муносабатларни яхшилаш, терроризмга қарши курашиш ва чегараларни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқади.

Кейинги ойларда ҳар икки мамлакат бир-бирини ўз ҳудудига ўрнашиб олган жангариларга қарши етарлича курашмасликда айблаб келади.