Қирғизистонда 21 та қудуқ қопқоғини ўғирлаган шахс ушланди

Боткенда қўлга олинган шахснинг уйидан топилган 21 та қопқоқ.

Қирғизистон жанубидаги Боткен туманида сув қувурлари линиясидаги қудуқлар қопқоқларини ўғирлаган киши ушланди.

Бу ҳақда хабар қилган Боткен вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Дамира Юсуповага кўра, Боткен туманидаги Бужум қишлоғида 15 апрелга ўтар кечаси сув қувури линиясидаги 21 та қудуқнинг темир қопқоқларини номаълум шахслар ўғирлаб кетган. Қопқоқлар шахси очиқланмаётган кишининг уйидан топилган.

Ўғрилик факти юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.