Афғонистонда Толибон 9 нафар полициячини ўлдирди

Толибон жангарилари.

Афғонистоннинг Фараҳ вилоятида Толибон ҳужуми оқибатида 9 нафар полициячи ҳалок бўлди.

Вилоят расмийси Абулсамад Салоҳийнинг айтишча, полициячилар Анордара туманида йўлга қўйилган бомбани зарарсизлантиришга келган вақтларида Толибон пистирмасига учраган.

Салоҳий жангарилар полициянинг маҳаллий бошқармасини босиб олганларини, уни озод этиш учун қаттиқ жанг бўлганини ҳам таъкидлади. Айни пайтда полиция бошқармасидан жанггарилар суриб чиқарилган.

Афғонистоннинг Эрон билан чегарасида жойлашган Фараҳ вилоятининг асосий қисмини бугунги кунда Толибон назорат қилмоқда.