Ўзбекистон халқ шоирларининг қўли синди

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим.

Андижон вилоятининг Марҳамат туманидан Тошкентга қайтаётган Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим ва Маҳмуд Тоир, таниқли шоир ва журналист Нодир Жонузоқ ўтирган машина йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Маҳаллий матбуотнинг 27 апрель куни хабар беришича: “ижодкорларга оғир шикаст етмаган, уларга қўл синиши ва бош чайқалиши ташхиси қўйилган”.

Бироқ кимнинг қўли сингани ва кимнинг боши чайқалгани ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Хабарларда айтилишича, Усмон Азим, Маҳмуд Тоир ва Нодир Жонузоқ Андижон вилоятида марҳум Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанадан қайтаётган эдилар.