Facebook россияликлар операторларга тегишли юзлаб саҳифани ўчирди

Facebook Россияда жойлашган яна бир қатор саҳифа¸ гуруҳ ва акаунтларни “мувофиқлаштирилган нотўғри ҳатти-ҳаракатлар”га аралашганлик учун ўчириб ташлади.

Дунëнинг энг йирик ижтимоий тармоғи 6 май куни эълон қилган баëнотда айтилишича¸ Facebook ва Instagramдан ўчирилган саҳифалар ортида ким тургани ва мақсад-муддаоси нима экани ҳақида ëлғон маълумот берган.

Корпорациянинг киберхавфсизлик сиëсати бўйича раҳбари Nathaniel Gleicherнинг билдиришича¸ ўчирилган саҳифа ва акаунтлар асосан Австрия¸ Болтиқбўйи¸ Германия¸ Испания¸ Украина ва Буюк Британиядаги воқеалар ҳақида сохта хабар тарқатиш билан шуғулланган. Улардан камида 97 таси фақат Украина ҳақида ëлғон ва сохта маълумот тарқатишга алоқадор бўлиб чиққан.

6 май куни ўчирилган саҳифа ва акаунтларнинг Facebook томонидан аввал ўчирилган гуруҳларга алоқаси борлиги ҳам аниқланган.

АҚШ президентлик сайловларига Россия ҳукумати томонидан бошқарилган гуруҳларнинг ижтимоий тармоқлар орқали таъсир кўрсатгани ортидан Facebook сохта хабарлар орқали ижтимоий фикрни манипуляция қилиш ҳаракатларига нисбатан жиддий чоралар кўришини билдириб келмоқда.