АҚШ Давлат котиби кутилмаганда Берлин сафарини бекор қилди

Майк Помпео

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Германия сафари бошланишига саноқли соат қолганда¸ уни бекор қилди.

Давлат департаменти матбуот хизмати 7 май кунги сафарнинг “ўта муҳим масалаларни ҳал этиш” зарурати ортидан қолдирилганини билдирди.

Берлинда Вашингтон дипломатлари раҳбарининг канцлер Ангела Меркел ва Ташқи ишлар вазири Ҳейко Маас билан учрашиши белгиланган эди.

Айни пайтда¸ Россия расмийлари Помпеонинг 14 май куни Сочида Сергей Лавров билан учрашишини эълон қилди.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков “кўп вақтини Сочида ўтказадиган президент Путиннинг Помпео билан учрашиши мумкинлиги¸ аммо бу Лавров билан музокаралар натижасига боғлиқ” бўлишини билдирди.

5-9 май кунлари айрим Европа давлатларига сафар қилаëтган Помпео¸ 6 май куни Сергей Лавров билан “яхши суҳбат” қурганини билдирди¸ Лавров эса бу суҳбатнинг “конструктив” ўтганини таъкидлади.

Помпео 6-7 май кунлари Арктика кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги 11-мажлисида иштирок этди.