HRW: Чеченистон ҳукумати гейларга қарши янги ҳужумни бошлади

Иллюстратив сурат.

Хьюман Райтс Вотч халқаро ташкилоти Россиянинг Чеченистон мухторияти ҳукумати гейларга нисбатан зўравонликларни қайта бошлагани тўғрисида маълум қилди.

8 майда эълон қилинган ҳисоботда таъкидланишича, россиялик фаоллар Чеченистонни “гейлардан тозалаш”га қаратилган янги амалиёт 2018 йилнинг охирида бошланиб, 2019 йилда ҳам давом эттирилаётганини қайд этганлар.

Чеченистон ҳукумати гейларни қийноқларга солаётгани ва ҳатто маҳфий зиндонларда ўлдираётгани тўғрисида биринчи марта 2017 йилда хабар берилган. Бу хабарлар Россияда ва жаҳонда катта шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Апрель ойида Amnesty International ташкилоти Россия ҳукумати Чеченистонда гейларга қарши зўравонликлар юзасидан ҳолис тергов ва адолатли судловни таъминлай олмагани ҳақида билдирган.

Ташкилот ҳисоботида: “Бу билан ҳукумат бу даҳшатли жиноятларга алоқадор эканини кўрсатди”, деб айтилади.