Исроилда "Евронигоҳ-2019" халқаро танлови бошланди

"Евронигоҳ-2019"да Беларус номидан иштирок этаётган Зина Куприянович.

Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида 12 май куни "Евронигоҳ-2019" халқаро танлови бошланди. Жорий йилги танловда 41 давлатдан келган қўшиқчи иштирок этмоқда.

"Евронигоҳ-2019" танловининг ярим финали Тель-Авивда 14 ва 16 май кунлари бўлиб ўтади. Финал эса 18 май куни бўлиши режалаштирилган.

Танлов ўтказилиши муносабати билан шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Тель-Авивни бир ҳафта мобайнида 20 минг полициячи назорат қилади.