Афғонистонда 2018 йилги сайловларнинг якуний натижалари эълон қилинди

Афғонистонлик аёллар парламент сайловида овоз бермоқда. Қандаҳор шаҳри, 2019, 27 октябрь.

Афғонистонда сайлов расмийлари етти ой деганда ўтган йилда ўтказилган парламент сайловларининг якуний натижаларини эълон қилди.

Мустақил сайлов комиссияси Кобул вилоятида 24 эркак ва 9 аёл Афғонистон парламентининг қуйи палатасидан ўрин олганини маълум қилди.

Ўтган йилнинг 20 октябрида афғонистонликлар парламентнинг қуйи палатасига ўз вакилларини сайлаш учун овоз берган эди. Сайловлар муддатидан анча кеч ўтказилди.

Дастлабки натижалар январь ойида эълон қилинди. Аммо бунинг ортидан сайлов комиссияси аъзолари ишдан ҳайдалди ва уларнинг ўрнига бошқалар келди.

Сайлов расмийлари сайлов давомида кузатилган камчиликлар учун кескин танқидга учради. Хабарларга кўра, айрим ҳудудларда сайлов расмийлари умуман сайловга келмаган, айрим участкаларда сайлов материаллари етишмаган.

Афғонистонда жорий йилнинг 28 сентябрида президент сайлови бўлиб ўтади.