Петербург кафеларидан бирида содир бўлган жанжалда 4 нафар ўзбекистонлик муҳожир пичоқланиб кетилди.
Самарқандлик экани айтилаётган икки ўзбекистонликнинг оғир аҳволда реанимация бўлимида қолаëтгани айтилмоқда.
Санкт-Петербург Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг Озодликка билдиришича¸ 19 май куни кавказлик ва ўзбекистонлик мижозлар ўртасида бошланган тортишув пичоқлашув билан тугаган.
Ижтимоий тармоқларда ушбу жанжал этган видеотасвир пайдо бўлди.
Полиция ўзбекистонликларни пичоқлаганларнинг воқеа ғойиб бўлгани ва улар шахсини аниқлаштириш амалиëти давом этаётганини билдирди.
Невский туман полиция бўлимида воқеа юзасидан “Икки ва ундан кўп одамга қасддан оғир тан жароҳати етказиш” моддаси асосида жиноят иши қўзғатган.