Москва метросида мингга яқин йўловчи қамалиб қолди

Москва метроси.

Москва метросининг Солнцевск тармоғи тоннелида ичида йўловчилари бўлган учта поезд қамалиб қолди.

21 майда олинган хабарларга қараганда, айни пайтда ер остида мингга яқин одам бор. Поездларнинг тоннелда тўхтаб қолишига гўёки рельслардаги носозлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Мосметро таъмирлаш хизмати айни пайтда носозлик сабабларини бартараф этаётганини маълум қилди ҳамда йўловчилардан ноқулайликлар учун узр сўради.

"Интерфакс" агентлигига кўра, метро поездлари 21 май куни кеч соат еттиларда "Шелепиха" ва "Хорошевская" станциялари оралиғида қамалиб қолган.

Йўловчилар орадан бир неча соат ўтгачгина эвакуация қилина бошланган. Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.