Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади

2018 йилда ҳайит намози ўқилаётган пайт.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади. Бу борадаги қарорни президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни имзолади.

“Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь — чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2019 йил 5 июнь Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин”, - дейилади қарорда.

Аввалроқ Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистонда 1 июнь- шанба дам олиш куни 6 июнь - пайшанба кунига кўчирилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида кетма-кет икки кун дам оладилар.