Олий Мажлис Сенати раиси Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашади

Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев.

Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2019 йил 27-29 май кунлари Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони подшоҳлиги) Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг юқори мансабдор шахслари ва ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этди.

Бу ҳақда хабар қилган Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, йиғилишда 31 май – 1 июнь кунлари Макка шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТнинг 14-саммити кун тартиби ва якуний коммюникеси лойиҳалари муҳокама қилинди.

Саммитда Ўзбекистон Республикаси делегациясига Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлик қилади, дейилади хабарда.