Президентнинг исми, отаси исми ва фамилия исми Жиззахда туғилган уч эгизга берилди

Жиззах вилоят, Зарбдор туманида уч эгиз фарзанд кўрган оила.

Зарбдор туманидаги Мустқаллик (Мустақиллик бўлса керак – таҳр.) маҳалласида яшовчи Абдусамат Асқаров оиласида туғилган уч эгизга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари берилди.

Бу ҳақда хабар қилган Жиззах вилоят ҳокимлиги расмий сайтига кўра, “чақалоқлар соғлом ва тетик. Вазн ва бўй меъёрда ўсмоқда. Чақалоқлар ҳам, уларнинг онаси ҳам доимий тиббий назоратда.

Ўзбекистонда уч эгиз туғилса, уларга Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмларини қўйиш урф бўлиб бормоқда. Шу пайтгача бир неча шундай оилага автомашина совға қилинган.

Бу ҳолат маҳаллий матбуотда танқид қилинди ҳам.

Масалан, “Даракчи”нинг 16 май сонида эълон қилинган мақола муаллифи бу ҳолатни “ошкора тамагирлик” деб атаган.