Ёшлар иттифоқи ҳузурида ёшларга психологик ёрдам маркази очилди

Бўстонлиқда ўтган Ёшлар иттифоқи семинари, 28-30 май, 2018 йил

Ўзбекистон ҳукуматининг 7 июнь кунги 472-сонли қарори билан Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузурида Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази очилди.

Huquqiy axborot телеграм каналининг хабар қилишича, марказнинг асосий вазифаси таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар учун мулоқот майдони вазифасини ўташдан иборат бўлади.

Қарор билан шунингдек, Ўзбекистон Республикасида психологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ҳамда тегишли ташкилот ва идораларга:

- 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;

- магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш чораларини кўриш каби вазифалар юклатилди.