Қозоғистон ва Туркияда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Иллюстратив сурат.

Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ва Туркияда Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг тергов қилинишини ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш масаласини ўз назорати остига олди.

Ташқи ишлар вазирлигининг 13 июнда хабар беришича, 11 июнь куни Ақтўбў вилоятида автоавария оқибатида 2002 йилда туғилган Диёрбек Дониёр ўғли Кушшаев ҳалок бўлган.

1986 йилда туғилган яна бир фуқаро Дониёр Тохирович Нишонов оғир тан жароҳатлари олиб маҳаллий касалхонага ётқизилган.

Истанбулда эса 11 июнь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1987 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Муҳаё Норибеговна Шердонова ҳалок бўлди. Унинг 1976 йилда туғилган опаси эса кома ҳолатида «Kanuni Sultan Suleyman» касалхонасида қолмоқда.

Айни пайтда 11 июнь куни автоҳалокатга учраган 1994 йилда туғилган ўзбекистонлик Озод Равшанович Ражаббоев касалхонада вафот этди.

Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатлардаги консулхоналари марҳумлар ва жабрланганларнинг яқинларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганини ва жасадларни ватанига юбориш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.