Жиззахдаги фожиа ортидан барча аттракционлар текширувдан ўтказилади (ВИДЕО)

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 ёшли қиз ҳалок бўлди

Жиззах шаҳридаги "Истиқлол" болалар истироҳат боғида аттракцион тутқичи синиб кетиши оқибатида 20 яшар қиз ҳалок бўлгани ортидан Ўзбекистондаги барча аттракционлар навбатдан ташқари текширувдан ўтказилади.

Бу ҳақда Sputnik Ишлаб чиқариш хавфсизлиги давлат қўмитасига таянган ҳолда хабар берди. Озодлик радиоси бу ҳақда июнь ойининг охирида маълум қилган эди.

Гувоҳларнинг 28 июнь куни Озодликка айтишича, маятник шаклидаги "Учар ликобча" аттракциони кўтарилиши билан тутқичи синиб кетган ва ичида одамлар билан беш метр баландликдан ерга қулаган.

Озодлик ҳалокат қурбони Шароф Рашидов туманидан бўлган 20 яшар қиз эканини аниқлади.

Мазкур воқеа юзасидан Жиззах вилоят ички ишлар бошқармасининг тергов департаменти одам ўлимига сабаб бўладиган даржада техник хавфсизликка амал қилмаслик айблови билан жиноят иши қўзғатди.