Қирғизистонда бедарак йўқолган амалдор ва оиласини қидиришга юздан ортиқ одам жалб қилинди

Қирғизистон, Сусамир водийси.

Қирғизистоннинг Кокомерен дарёсига чўкиб кетгани тахмин қилинаётган бир оила аъзоларини қидириш ишларига 93 қутқарувчи ва 20 нафар фуқаро жалб қилинди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, дарёга қулаб тушган Nissan Terrano автомашинасида Чуй вилоят маъмурияти аппарати раҳбари Мўлдакун Абдилдаев ва унинг оила аъзолари бўлган.

Абдилдаевнинг оиласи бир неча кун аввал бедарак йўқолган эди. Унинг қариндошлари машинада оила аъзларидан беш киши бўлганини айтганлар. Сўнгги марта улар Кокомерен дарёсига яқин ердан туриб алоқага чиққанлар.

Мўлдакун Абдилдаев 2014-2018 йилларда президентнинг парламентдаги мухтор вакили бўлган.