"Газпром" Туркманистондан катта миқдорда газ сотиб олишни қайта тиклади

Иллюстратив сурат.

Россиянинг “Газпром” ширкати “Туркмангаз” билан 2024 йилгача газ сотиб олиш шартномаси имзоланганини билдирди.

“Газпром” баёнотида айтилишича, Россия Туркманистондан ҳар йили 5,5 миллиард кубометр газ сотиб олади. Бу шартнома имзолангунига қадар икки давлат 2,5 ой давомида 1 миллиард 200 миллион кубометр газ сотиб олиниши тўғрисидаги вақтинчалик битимга эришган эдилар.

Россия бир неча йиллар олдин туркман газининг асосий харидори эди. Бироқ ўн йил аввал Хитой Россияни бу бозордан сиқиб чиқарди. 2015 йилда "Газпром" Туркманистондан йил сайин сотиб олинадиган 10 миллиард кубометр газ ҳажмини тўрт миллиард кубометргача қисқартиришини билдирган эди.

2016 йилда эса “Газпром” нархни келиша олмагани ортидан Туркманистондан газ сотиб олишни тўхтатган эди.