Жанубий Калифорнияда сўнгги 20 йил ичида энг кучли зилзила юз берди

Зилзила харитаси.

Жанубий Калифорнияда сўнгги 20 йил ичида энг кучли зилзила юз берди. Расмийлар зилзила оқибатида одамларга зарар етмаганини, фақат айрим биноларга зиён етганини билдирмоқдалар.

АҚШ Геология хизматининг 4 июлда билдиришича, зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 6,4 ва 6,6 баллни ташкил қилган.

Зилзила маркази 30 минг аҳоли яшайдиган Риджкрест шаҳридан 10 километр узоқликдаги саҳрода бўлган. Мазкур шаҳарда айрим дўконларда зилзила туфайли шишалар синиб, маҳсулотлар сочилиб кетган. Бу борадаги видеолар Интернетда пайдо бўлди.

Президент Дональд Трамп Твиттер саҳифасида: “Ҳаммаси назорат остида”, деб ёзди. Мутахассисларга кўра, зилзила яна бир неча марта такрорланиши мумкин.