Европа Иттифоқи Тоғли Қорабоғ масаласи халқаро принциплар асосида ҳал этилиши тарафдори

Европа Кенгаши раиси Дональд Туск.

Европа Кенгаши раиси Дональд Туск Европа Иттифоқи Озарбайжон ва Арманистон ўртасида ХХ асрдан бери баҳсли бўлиб қолаётган Тоғли Қорабоғ масаласини халқаро қонунчилик ва принциплар доирасида ҳал этиш тарафдори эканини билдирди.

9 июлда Бакуда президент Илҳом Алиев билан учрашган Дональд Туск сўзида давом этар экан:

-Европа Иттифоқи Озарбайжоннинг суверенитетини, мустақиллигини ва ҳудудий яҳлитлигини қўллаб-қувватлайди,-деб айтди.

Асосан этник арманлар яшайдиган Тоғли Қорабоғ 1988–1994 йиллардаги урушдан кейин ўзини Озарбайжондан мустақил деб эълон қилган. Урушда 30 мингга яқин одам ўлган, минглаб одам кўчиб кетишга мажбур бўлган.

1994 йилдан бери минтақани этник арман қўшинлар бошқариб келади. Баку улар сафларида Арманистон ҳарбийлари борлигини таъкидлаб келади.