АҚШ Тайванга 2,2 миллиард долларлик қурол сотадиган бўлди, Хитой бунга қарши

Тайван манзараси.

АҚШ давлат департаменти Хитойнинг кескин қаршилигига қарамай Тайванга 2 миллиард 200 миллион долларлик қурол сотиш қарорини тасдиқлади.

8 июлда қабул қилинган қарорга мувофиқ, Тайванга 108та “Абрамс” танки, 250та “Стингер” ракетаси ва бошқа қуроллар сотилади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 9 июль куни АҚШни Тайванга қурол сотиш фикридан воз кечишга чақирди.

Хитой Тайванни ўз вилояти деб ҳисоблайди. Бироқ Тайван ўзини мустақил давлат сифатида тақдим қилади.

Тайван президенти маъмурияти АҚШга қурол сотаётгани учун миннатдорчилик билдирди.