Нурсултонда норозилар Назарбоев офиси олдида намойиш ўтказди

Нурсултон Назарбоев раҳбарлик қиладиган «Нур Отан» партияси биноси олдида пикет.

Қозоғистоннинг турли бурчакларидан пойтахт Нурсултонга келган ўнлаб одамлар 10 июль куни собиқ президент, элбоши Нурсултон Назарбоев раҳбарлик қиладиган «Нур Отан» партияси биноси олдида пикет ўтказдилар.

Улар судлар ўзларига нисбатан адолатсиз қарорларни чиқарганлари ва бу қарорлар нақадар қонуний эканини ўрганиб чиқиш учун махсус комиссия тузишни талаб қилмоқдалар. Норозилар адолатни суд орқали қарор топтириш ҳаракатларидан натижа чиқмаётганини айтмоқдалар.

Норозилар, шунингдек, Олий суд раиси Жакип Асанов истеъфосини талаб қилмоқдалар. 9 июль куни норозилар президент Қасим-Жомарт Тоқаев офиси олдида пикетга йиғилгандилар.

4 июнь куни «Нур Отан» партияси биноси олдида ўтказилган намойишлар ортидан партиядан парламентга депутат бўлган Маулен Ашимбаев норозиларниннг арз-додларини текшириш учун масхус комиссия ташкил этилишини ваъда қилган эди. Норозилар орадан бир ой ўтган бўлса ҳам бу ваъда бажарилмаганини айтдилар.

Сўнгги ойларда Қозоғистонда кўплаб норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. 6 июлда Нурсултон, Олмаота, Усть-Каменогорск, Чимкент, Қарағанда ва Ўрол шаҳарларида президент Қасим-Жомарт Тоқаевга қарши намойишлар ўтказилганди.