Украинада давлат тилига оид қонун кучга кирди

Иллюстратив сурат.

Украинада 16 июлдан давлат тили тўғрисидаги қонун кучга кирди. Мазкур қонун мамлакат парламенти томонидан апрель ойи охирида қабул қилинганди.

“Украин тилининг давлат тили сифатида ишлашини таъминлаш тўғрисида” деб номланувчи қонун украин тилининг давлат бошқаруви, хизмат кўрсатиш соҳаси, оммавий ахборот воситалари ва таълимдаги мавқеини кафолатлайди. Шуниндек, унда мансабдор шахсларнинг тил билмаганлиги учун жавобгарлик ҳам кўзда тутилган. Аммо бу меъёр қонун қабул қилинганидан 3 йил ўтганидан кейингина ишлай бошлайди.

Айни пайтда қонун, муаллифларга кўра, барча тилларда шахсий мулоқот қилиш ҳамда миллий озчиликлар тилининг эркин муомалада бўлишини чекламайди.