Грузияда ички ишлар вазири ўтган ойдаги тартибсизликлар юзасидан сўроқ қилинди

Грузия ички ишлар вазири Георгий Гахария

Грузия пойтахти Тбилисида ўтган ойда парламент биносини ишғол қилишга уринганликда гумон қилиниб, яна уч шахс қўлга олинди.

Айни пайтда, терговчилар ички ишлар вазири Георгий Гахарияни 17 июль куни сўроққа чақирди. Грузия прокуратураси 20-21 июнь куни бўлиб ўтган намойишларда ҳуқуқ-тартибот органлари ортиқча куч ишлатгани ҳақидаги айбловларни кўриб чиқмоқда.

18 июль куни сўроқ қилинган Гахария сўроқ тафсилотларини очиқламади, аммо бошқа ҳар қандай саволга жавоб беришга тайёр эканлигини билдирди.

Бугунга қадар намойишлар давомида ортиқча куч ишлатгани учун икки полиция ходими қўлга олинди. Ўн нафар полициячи ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Махсус вазифалар бўлими етакчиси тергов якунига етгунича хизмат фаолиятидан четлатилди.