Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 июлига келиб, доимий яшовчи аҳоли сони 33 ярим миллион кишидан ошди.
Давлат статистика қўмитаси берган ҳисоботга кўра, йил бошидан бери аҳоли сони 268 минг кишига кўпайган.
Расмий маълумотга кўра, шу кунда шаҳар аҳолиси сони қарийб 17 миллион, қишлоқ аҳолиси сони эса 16 ярим миллион кишини ташкил қилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 июлигача йиғилган маълумотларга кўра, аҳолининг 30 ярим фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик, 59 фоизи эса меҳнатга лаёқатли ёшдадир. Яна 10 фоизи катта ёшдаги кишилардир.
Айтилишича, ҳозирда аҳолиси энг кўп бўлган вилоят Самарқанддир. Бу вилоятда аҳолининг қарийб 11 ярим фоизи; Фарғона вилоятида 11 фоизи, Қашқадарёда қарийб 10 фоизи, Андижонда эса 9 фоизи яшайди.