Ўзбекистонда доллар нархи 8600 сўмдан ошди

Ўзбекистон Марказий банки жорий йил 23 июлидан амалда бўладиган валюта курсларини эълон қилди.

Унга кўра, сешанбадан 1 АҚШ доллари курси 8624 сўм 51 тийин бўлади. Бу долларнинг ўтган ҳафтадан бери 40 сўм 1 тийинга ошганини англатади.

Евро нархи ҳам 2 сўм 83 тийинга ошиб, эндиликда 9676 сўм 70 тийинни ташкил қилмоқда.