Жанубий Кореяда ватандошини ўлдирган ўзбекистонлик қўлга олинди

Иллюстратив сурат.

Жанубий Кореянинг Кёнгбук вилоятида 1 август куни ўз ватандошини ўлдирган ўзбекистонлик қамоққа олинди.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, 1 августга ўтар кечаси Ўзбекистон фуқаролари Р.Т., ва С.С., ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида Р.Т., жароҳат олган ва вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилган. Хабарларда айтилишича, Корея аэропортининг ҳожатхонаси орқали мамлакатдан қочишга уринган С.С., қўлга олинди.

“Элчихона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг вакиллари билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда”, дейилади расмий маълумотда.