Мисрда портлаш оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Қоҳира манзараси.

Миср пойтахти Қоҳирада юз берган портлаш оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди, 32 киши яраланди.

5 август куни полиция тарқатган расмий хабарда айтилишича, Миср Саратон касаллигига қарши кураш миллий институти олдида йўл ҳаракати қоидасини бузган автомобиль бошқа иккита машинага бориб урилган. Бунинг оқибатида портлаш юз берди.

Ҳозирча портлаш бахтсиз ходиса ёки махсус уюштирилган акция экани номаълум бўлиб қолмоқда.

Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, ҳодиса 5 августга ўтар кечаси юз берган. Портлаш оқибатида бир нечта автомобилга ҳам ўт кетган.