Красноярскда ҳарбий омборхонада портлашлар: 11 минг одам эвакуция қилинди

Омборхонадаги портлашлар бир неча километр узоқликда ҳам кузатилди.

Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Ачинск туманида ҳарбий омборхонада юз берган портлашлар оқибатида саккиз одам яраланди.

Айни пайтда омборхонада юзага келган ёнғинни ўчириш ишларига масофадан туриб бошқариладиган 14та робот жалб қилинди. Ачинск туманидаги учта аҳоли пунктидан 11 минг аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

ТАСС агентлиги артилерия ўқ-дорилари сақланадиган омборхонадаги портлаш оқибатида камида бир нафар аскар ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берди. Бироқ РИА агентлигининг Мудофаа вазирлигидаги манбаси бу хабарни рад этди.

«Новости» агентлигининг маълум қилишича, Каменка қишлоғида жойлашган мазкур омборхонада 40 мингта снаряд сақланаётган эди.