Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Панфилов туманидаги тоғли ҳудудда юз берган ёнғинни ўчириш чоғида уч киши ҳалок бўлди.
Ички ишлар вазирлигининг 6 августда хабар беришича, халок бўлганлардан икки нафари ўт ўчиришга кўмаклашаётган маҳаллийлардан, бир нафари эса ўрмончи бўлган.
Бундан ташқари ёнғинда 7 одам жароҳатланиб, Жаркент шаҳар касалхонасига ётқизилди.
Вазирликнинг билдиришича, Талди қишлоғидаги ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда. Унда ўт ўчирувчилар билан бир қаторда, полиция ва кўнгиллилар ҳам иштирок этмоқда.