БМТ: Суриядаги террор гуруҳлари сафида 1500 ўзбекистонлик жанг қилган

Сурия манзараси.

Суриядаги жангарилар сафига 2012 йилдан бери Ўзбекистондан тахминан 1500 киши келиб қўшилган. Бу рақам БМТ Бош котибининг ИД томонидан халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солиниши тўғрисидаги ҳисоботида қайд этилди.

Ҳисоботда айтилишича, Тожикистондан ҳам Суриялаги террор гуруҳлари сафига камида 1500 одам келиб қўшилган.

Ҳисоботда, шунингдек, Сурия шимоли-шарқида 2019 йилнинг олти ойи давомида МДҲ мамлакатларининг 2000га яқин фуқароси қўлга олингани ҳам айтилди.

Қўлга олинганлардан 524 нафари Қозоғистонга, 156 нафари Ўзбекистонга ва 84 нафари Тожикистонга қайтарилган.

“Бироқ Марказий Осиёдан Сурия ҳамда Афғонистонга чет эллик террорчи жангарилар оқими тўхтамаяпти”, дейилади ҳисоботда.