Марказий банкнинг хабар қилишича, 27 августдан Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 9373,93 сўмни ташкил этади. Бу ўтган ҳафтадаги қийматдан 10,7 сўмга арзондир.
1 евро 52,59 сўмга қимматлаб 10446,31 сўмни ташкил этди.
1 рубль 1,78 сўмга қимматлаб, 141,92 сўмга тенглашди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 20 август куни валюта бозорини янада эркинлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 20 августидан бошлаб тижорат банклари томонидан нақд хорижий валютани сотиш йўлга қўйилишини эълон қилган эди.