Украина бўйича навбатдаги музокаралар сентябрда ўтказилади

Украина президенти Володимир Зеленский Франция президенти Эммануэль Макрон (ўнгда) билан.

Франция президенти Эммануэль Макрон Россия, Украина, Германия ва Франция лидерлари Украинада барқарорлик ўрнатиш масаласини кейинги ойда муҳокама қилиш учун йиғилишларини билдирди.

Бундан аввалроқ АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ҳам Украинага сафар қилишини билдирган эди.

“Биз самарали саммит учун шароит бор, деб ҳисоблаймиз”, деди Макрон “Катта еттилик” саммитининг ёпилиши арафасида.

Макрон тўрт томонлама учрашув сентябрь ойида ўтказилишини айтди, аммо ҳозирча саммит айнан қайси куни ўтказилиши номаълум.